Aнжуманга AҚШ, Туркия, Россия, Хитой, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон каби давлатлардан 30 га яқин, юртимиздан 300 дан ортиқ соҳанинг энг таниқли олимлари ва ёш тадқиқотчилар ташриф буюрди.
Тадбирда тиббиёт ва фармацевтика микробиологияси, қишлоқ хўжалиги, саноат ва атроф-муҳит муҳофазаси микробиологик технологиялари ва экологик хавфсиз биотехнологияларни жорий этиш масаласи юзасидан дунё олимлари тажриба алмашди.